1

Фаррух Зокиров сулоласининг ёш авлод вакилларидан ранжиди

ШОУ-БИЗНЕС 09.07.2016, 18:56
Теглар: Шоу-бизнес
Фаррух Зокиров сулоласининг ёш авлод вакилларидан ранжиди

Ўзбек эстрада санъатида “Афсонавий гуруҳ” деб эътироф этилган “Ялла” гуруҳи раҳбари ва яккахони Фаррух Зокиров “Тасвир” газетасига берган интервьюсида Зокировлар сулоласи ёш авлод вакилларидан ранжиганини билдирди:

“Зокировлар сулоласининг катта авлод вакиллари билан ёш авлод вакиллари ўртасидаги муносабатларни жудаям аҳил дея олмайман. Меҳр-оқибат бор, аммо бир-бирини тушуниш йўқдек... Севимли укамнинг ўғли Жавоҳир Зокировни олсак, у ажойиб актёр, бугунги кунда анча ютуқларга эришди. Равшаннинг ўғли Вагиф – ўз касбининг устаси, уларнинг ютуқларидан қувонаман, албатта. Аммо менимча, ҳар бир авлоднинг ўз анъаналари бор. Балки дунёқарашларимиз бошқами, билмадим... Менинг ёш қариндошларимга айтадиган гапим битта: “Нима бўлган тақдирда ҳам, Карим Зокирийнинг набираси эканлигингизни унутманг!”. Ўзим эса кимнинг ўғли, кимнинг укаси эканлигимни ҳеч қачон ёддан чиқармайман, бу менга қувончдан ҳам аввал катта масъулият юклайди. Ҳамон ёдимда, Ботир акамга оркестрда ишлаш ниятим борлигини айтганимда, у киши рози бўлиш ўрнига, “Аввал ўқинг, оркестр билан куйлаш учун унга лойиқ бўлиш керак”, деганди. Раҳматли Ботир акамнинг қаттиққўллигидан ранжиб, онамга шикоят қилган вақтларим бўлган. Онам гаплашиб кўрганлар, аммо акам унамаган. Акамнинг берган маслаҳатига амал қилиб, кам бўлмадим, буни кейин тушундим, қадрига етдим. Мен машҳур санъаткорнинг фарзанди, машҳур санъаткорнинг укаси бўлганлигим учун осонгина санъатга кирган эмасман, аксинча бунинг замирида қанча билим, меҳнат, изланиш, қолаверса, айтганимдек, улкан масъулият ётади”.

Шарҳлар

Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
​ДИЛНОЗА КУБАЕВА: «ДИЛОЗОРЛИКДАН ҚЎРҚАМАН, ҚАЛБИМНИ СИНДИРГАНЛАР КЎП...»

20.07.2017, 16:31

У иродали аёл. Табассуми ортига яширилган ҳақиқатларни ўзгаларга билдирмайди. Гоҳида кўзлари ёшланиб, киприкларига енгил титроқ кириши мумкин, аммо шунда ҳам ўзида куч топиб, яна табассум...
​“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ИЛК БОР ОЧИҚ БАДИИЙ КЕНГАШ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА

12.07.2017, 21:32

Эндиликда хонандалар “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига қўшиқларни жонли ижрода куйлаш орқали тақдим этадилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига лицензия олиш тартиби юзасидан турли савол ва таклифлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1