АсосийDunyo

​ЖССТ коронавируснинг келиб чиқиши бўйича хулосаларини маълум қилди

'​ЖССТ коронавируснинг  келиб чиқиши бўйича хулосаларини маълум қилди'ning rasmi

COVID-19 нинг келиб чиқиши сирлигича қолмоқда, деб ёзмоқда "New York Times" ЖССТ ишчи гуруҳининг биринчи ҳисоботини таҳлил қилиб.

Қайд этилишича, ишчи гуруҳ ўз тадқиқотини амалга оширмаган, балки мавжудларини ўрганган. Ушбу хулосалар бир неча ой аввал кутилган эди.

Мутахассислар коронавируснинг лабораториядан келиб чиқиш назариясини ўрганишни давом эттиришни тавсия қилишди. Шу билан бирга, "Vashington Post"нинг аниқлик киритишича, ҳисоботда коронавируснинг лабораториядан келиб чиқиш гипотезасини қўллаб-қувватловчи ёки рад этувчи янги маълумотлар мавжуд эмас.

Нашрнинг ёзишича, Бразилия, Хитой ва Россиядан келган гуруҳ аъзолари «лабораториядан сизиб чиқиш» назариясини яна бир бор текшириш чақириқларига қарши чиққан.

 

 

    Бошқа янгиликлар