Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Республикасининг Актау шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқаролари иштирокида катта навбат юзага келгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қуйидагиларни маълум қилди:
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонасининг маълум қилишича, жорий йилнинг май ойида Ўзбекистондан Қозоғистоннинг Атирау шаҳрига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган фуқаролар рўйхатдан ўтказиш ишларини расмийлаштириш жараёнида Атираудаги “фуқароларга хизмат кўрсатиш марказлари”да катта навбатлар юзага келгани сабабли ўз эътирозларини билдирган.
Ўз навабатида, мамлакатимизнинг Актау ва Олма-ота шаҳарларидаги Бош консулхоналари томонидан вазият назоратга олиниб, ушбу вазият юзасидан Атирау вилояти ҳокимига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилди.
"Атирау вилояти ҳокимлиги томонидан ушбу масалани ижобий ҳал этиш, хусусан, марказ ходимлари сонини кўпайтириш ва шанба куни ҳам фуқаролар қабулини ташкил этиш каби чоралар кўрилмоқда" дейилади хабарда.






