Иштихон тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Шуҳрат Негматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, сессияда депутатлар томонидан Фазлиддин Рўзиев номзоди Иштихон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Мазкур тайинловга қадар Ф.Рўзиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Самарқанд вилоят Қўшработ туманига ҳам ҳоким тайинлангани хабар қилинган эди.






