АсосийJamiyat

Ўзбекистонда енгил машиналар импорти қарийб 2 бараварга ошган

'Ўзбекистонда енгил машиналар импорти қарийб 2 бараварга ошган'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси мамлакатда автомобиль импорти билан боғлиқ айрим маълумотларни эълон қилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан қиймати 320,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 13,6 мингта енгил автомобиль олиб кирилган.  

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,9 мингтага ёки қарийб 2 бараварга ошган.

Шунингдек,  енгил автомобиллар импорт қилинган хорижий давлатлар 22 тани ташкил этган

5 ой давомида Ўзбекистон машиналарни энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагилар:  

  • Хитой – 6426 та;
  • Корея – 3491 та;
  • Қозоғистон – 2368 та;
  • Россия – 927 та;
  • АҚШ – 122 та;
  • БАА – 71 та ;
  • Япония – 50 та;
  • Германия – 37 та.

    Бошқа янгиликлар