АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида цех портлаб кетди

'Тошкент вилоятида цех портлаб кетди'ning rasmi

Бугун, 15 июнь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида фаолият юритаётган қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш цехида портлаш содир бўлган.

Ҳодиса технологик жараён бузилиши натижасида юз берган, дея хабар бермоқда ФВВ.

Дастлабки маълумотларга кўра,  воқелик оқибатида цехнинг бино конструкциялари бузилган. 

Шунингдек, портлаш натижасида ҳудудга яқин жойда бўлган юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган. 

"Айни вақтда жабрланган фуқаро шаҳар тиббиёт бирлашмасида, шифокорлар назоратида, аҳволи қониқарли",-дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, содир бўлган вазият оқибатида ишчи-ходимларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ИИВ, Миллий Гвардия ва бошқа ташкилотлар вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилаётгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар