Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан Садоқат Ғаффоровна Сиддиқова Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Вазирлик хабарига кўра, Садоқат Сиддиқова бунга қадар Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори сифатида фаолият юритган. Шунингдек, у 2018 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Маълумот учун, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тузилмасида профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти ҳам ташкил этилмоқда.






