1

Тошкентда "электр тармоқлари корхонасининг ходимлари" ушланди

ЖИНОЯТ 15.06.2022, 22:11
Тошкентда "электр тармоқлари корхонасининг ходимлари" ушланди

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳолат юзасидан хабардор қилмоқда.

Қайд этилишича, М.Ю. ва Д.К.лар Юнусобод туманидаги хонадоннинг электр ҳисоблагичи (тамғалари бузилмаган) гўёки нотўғри уланганлигини рўкач қилишиб, шу бўйича тармоқдан узиш ҳақида тузилган далолатномани рўйхатдан ўтказмаслик эвазига хонадон эгаси А.дан 200 АҚШ долларини олишган. Улар бу вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушишган.

Шунингдек, ўтказилган терговга қадар текширувда Юнусобод тумани ЭТК АСКУЭ ходими Х.М. фуқаро М.Ю.га 22-сонли сохта гувоҳномани ясаб берганлиги аниқланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1