Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридан Тожикистон Республикасининг Истаравшан (эски номи Ўратепа) шаҳрига қатновчи “Янгиер – Истаравшан – Янгиер” халқаро йўналишида синов тариқасида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати бу ҳақда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур йўналишдаги қатновлар Гулистон шаҳрида рўйхатдан ўтган “Тимур Авто Транс Сервис” МЧЖ ва Тожикистон Республикаси томонидан “Довуд” МЧЖлар томонидан амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, қатновлар кунига бир маротабадан ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, микроавтобуслар “Янгиер” автостанциясидан соат 7:00 да Тожикистон томонидан эса Истаравшан шаҳри марказидан соат 7:30 да йўналишга чиқади.
Қатнов масофаси 69 км бўлиб, йўлкира нархи 27 000 сўм этиб белгиланган.
"Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда ташувчилар томонидан қатновлар сонини ҳар икки томондан кунига тўртагача етказиш кўзда тутилган",-дейилади хабарда.






