Юнусобод тумани, Тошкент халқа автомобил йўли кўчасидаги газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2022 йил 17 июнь куни соат 10:00 дан 17:00 гача Соипова, Барака кўчасида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Яшнобод тумани, Паркент ва Темирчи кўчасида жойлашган ер усти ўрта босимли Д-57 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2022 йил 17 июнь куни соат 10:00 дан 17:00 гача юқорида кўрсатилган манзилда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
"Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади", – дейилади хабарда.






