АсосийJamiyat

Калининградда молиявий қарздорлиги сабаб ҳужжатлари олиб қўйилган ватандошимизга ёрдам берилди

'Калининградда молиявий қарздорлиги сабаб ҳужжатлари олиб қўйилган ватандошимизга ёрдам берилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига Калининград шаҳрида якка тадбиркор корхонасида оддий ишчи вазифасида ишлаб келган фуқаро Д.Х. мурожаат қилди.

Ўрганишлардан маълум бўлишича, юртдошимизнинг ҳужжатлари молиявий қарздорлиги сабаб тадбиркор томонидан олиб қўйилган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди. 

Ваколатхона ходимлари Советский тумани полиция бўлими билан ҳамкорликда фуқарога паспортини олиб берди.

Шу билан бирга, юртдошимиз Калининград шаҳридаги ўзбек диаспораси билан ҳамкорликда вақтинча яшаш ҳамда иш жойи билан таъминланди.

    Бошқа янгиликлар