АсосийDunyo

Жаҳонда коронавирусдан ўлим даражаси ошмоқда

'Жаҳонда коронавирусдан ўлим даражаси ошмоқда'ning rasmi

ЖССТ маълумотларига кўра, беш ҳафта давомида коронавирусдан ўлим даражаси пасайганидан сўнг, ўтган ҳафтада дунё бўйлаб қайд этилган ўлимлар сони 4 фоизга ошган.

Кеча, пайшанба куни эълон қилинган ҳафталик пандемия ҳисоботида, БМТ соғлиқни сақлаш агентлиги ўтган ҳафтада 8,700 та коронавирус ўлимини қайд этди, Америкада 21% ва Ғарбий Тинч океанида 17% га кўп. Бу ҳақда Zamon.uz' нашри ёзмоқда.

Маълумотга кўра, коронавирус инфекциялари сони пасайишда давом этмоқда, ўтган ҳафтада 3,2 миллионга яқин янги ҳолатлар қайд этилган ва бу инфекциялар январь ойидаги энг юқори чўққидан пастга тушган. Бироқ, айрим ҳудудларда инфекциялар сезиларли даражада ошган, Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиёда мос равишда 58% ва 33% га ошган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда COVID-19' дан касалланишлар сони яна ортди. Мамлакатда бир кеча-кундузда 59 кишида (пойтахтнинг ўзида — 45 кишида) инфекция аниқланди.

    Бошқа янгиликлар