АсосийJamiyat

Самарқанддаги туманлардан бирида ҳамширалар ўртасида "муштлашув" бўлди

'Самарқанддаги туманлардан бирида ҳамширалар ўртасида "муштлашув" бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Пастдарғом туманига қарашли тиббиёт бирлашмаси туғруқхона ходимлари ўртасида жанжал юзага келди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат 4 июнь куни содир бўлган. Туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими ходимлари ўзаро келишмовчилик оқибатида бир-бирларини хақорат қилиб, уришган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳодисанинг барча айбдорларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар