1

"Tashkent Food Festival-2022" бир ойга кечикиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 18.06.2022, 16:27
"Tashkent Food Festival-2022" бир ойга кечикиши маълум қилинди

Пойтахтимизда жорий йилнинг июнь ойида Tashkent Food Festival-2022 — Тошкент Таомлар фестивали бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Аммо Тошкент шаҳар матбуот хизмати ушбу фестиваль кечиктирилиши ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг июль-август ойларида Тошкентга хорижлик сайёҳлар оқими кўпайиши кутилаётганлиги сабабли, мазкур фестивалнинг ўтказилиши бир ойга кечиктирилмоқда.

Бизни кузатиб боринг ва Ўзбекистоннинг миллий таомларини дунёга танитиш, қадриятларимизни тарғиб этиш орқали гастрономик туризмни ривожлантиришга қаратилган фестивални ўтказиб юборманг. Фестиваль бўлиб ўтадиган кунлар ҳақида алоҳида хабар берамиз, - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1