U-23 Осиё кубогининг финал учрашувига 1 кун қолди! Ўзбекистон жамоасининг Саудия Арабистонига қарши баҳси олдидан бугун машғулот ҳам ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар бермоқда.
Шунингдек, пойтахт ИИБ эртага бўладиган финалга фуқаролар қандай шартлар билан киритилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, стадионга келувчи мухлисларнинг кўплигини инобатга олиб ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида мусобақани томоша қилиш учун томошабинлар стадионга соат 14.00дан киритилади.
"Стадионга кирадиган мухлислардан ўзлари билан ёнувчан, кесувчан, ўткир тиғли буюмларни, шунингдек елим идишлардаги (баклажка) сувларни олиб кирмасликларини сўраймиз. Стадионга келишда жамоат транспортидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз",-дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон–Саудия Арабистони U-23 жамоалари ўртасидаги финал баҳсида ҳам "Бунёдкор" стадиони олдига монитор ўрнатилади.






