АсосийJamiyat

Шамол, момақалдироқ, қисқа муддатли ёмғир... Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши кутилаётгани айтилди

'Шамол, момақалдироқ, қисқа муддатли ёмғир...        Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши кутилаётгани айтилди'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун 19 июнь кундуз куни Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Буҳоро, Навоий, Тошкент вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39° атрофида сақланиб туради.

Тошкентда ҳам куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 34-36° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.

    Бошқа янгиликлар