1

Россия “Турк оқими” орқали газ етказиб беришни вақтинча тўхтатди

ДУНЁ 19.06.2022, 10:02
Россия “Турк оқими” орқали газ етказиб беришни вақтинча тўхтатди

Компания бунга профилактика ишлари сабаб бўлганини айтмоқда.

Россиянинг “Газпром” компанияси 18 июнь куни “Турк оқими” газ қувурининг тўхтатилишини эълон қилди. Бу ҳақда Zamon.uz' нашри ёзмоқда.

“Турк оқими” газ қувурининг иккала тармоғи бўйлаб газни ташиш режали профилактика ишлари муносабати билан 21 июндан 28 июнга қадар вақтинча тўхтатилади”, — дейилади хабарда.

Маълумки, Туркия ва қатор Европа давлатлари “Турк оқими” орқали газ олади.

Сўнгги кунларда “Газпром” “Шимолий оқим–1” орқали газ етказиб беришни 60 фоизга қисқартирди. Шу боис Европада газ нархи минг куб метр учун 1500 доллардан ошди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1