Аввалроқ, Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам ва Мегхалаиб штатларида сув тошқинлари юз бергани, ўнлаб одамлар қурбон бўлгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда ёритилган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев табиий офат муносабати билан Ҳиндистон Президент ва Бош вазирига мактуб ёзди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги ҳудудларда юз берган табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик йўллади”, - дейди Асадов.






