АсосийJamiyat

Расман! Абитуриентларни ОТМга онлайн рўйхатга олиш бугундан бошланди

'Расман! Абитуриентларни ОТМга онлайн рўйхатга олиш бугундан бошланди'ning rasmi

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Вазирлик бу ҳақда хабар бермоқда.

Маълумот учун, битуриентлар телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатини ҳам юклашлари мумкин. 

Таълим йўналишларини эса 2022-2023 ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

Рўйхатга олиш:

  • Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, жараён 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

Мавзуга доир:

ОТМга қабул квоталарини тасдиқлашга нима тўсқинлик қиляпти?

    Бошқа янгиликлар