АсосийJamiyat

Тармоқларда тарқалган Uzbekistan GTL заводи "аварияси" билан боғлиқ хабарлар рад этилди

'Тармоқларда тарқалган Uzbekistan GTL заводи "аварияси" билан боғлиқ хабарлар рад этилди'ning rasmi

Айрим ижтимоий тармоқларда Uzbekistan GTL заводида "авария" бўлгани, 1 киши ўлгани ва 2 киши оғир аҳволда қолгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шунингдек, интерне тармоғидан олинган, заводга алоқадор бўлмаган, фейк суратлар тарқалиши кузатилмоқда.

Айни дамда “Uzbekistan GTL” компанияси GTL заводида синтетик нефть ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилгани ҳамда асосий маҳсулот ишлаб чиқаришга якуний созлаш ишлари одатий тартибда давом этаётганлигини расман маълум қилмоқда.

Шу билан биргаликда “Uzbekistan GTL” компанияси маълумот эълон қилишда уларнинг тўғрилигини текшириб кўрилиши, аҳоли ишончини суиистеъмол қилишдан эҳтиёт бўлишни сўрамоқда.

Қайд этилишча, ҳозирда ёлғон ахборотни тарқатиш факти юзасидан ваколатли идораларга мурожаат этиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштириляпти.

    Бошқа янгиликлар