АсосийJamiyat

Деновда юк ортилган Камаз ёниб кетди

'Деновда юк ортилган Камаз ёниб кетди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Денов туманида 14 июнь куни юк ортилган Камаз автомобилида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича,  шу куни соат 13:20 да Денов тумани “Бобур” МФЙ Шаҳринав кўчаси ҳудудидан ўтувчи махаллий йўлда Камаз русумли юк автомашинасида сомон пресслари ёнаётганлиги тўғрисида Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Соат 13:32 да автомашина ўраб олинган ва 14:00 да олов тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан сомон пресслари ва Камаз автомобили зарарланган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар