АсосийJamiyat

Самарқандда омборхона ва дўконда ёнғин содир бўлди

'Самарқандда омборхона ва дўконда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Самарқандда бугун, 20 июнь куни омборхона ва дўконда ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Вилоят ФВБ маълумот берди.

Келтирилишича, шу куни соат 19:25 да Самарқанд шаҳри «Боғисарой» МФЙ Спитамин шох кўчаси 68-уйда жойлашган 1985 йилда тўғилган фуқаро С.Т. га тегишли бўлган «Саидабегим» оилавий корхонасига қарашли омборхона ва савдо дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБ хабар келиб тушган.

Ёнғин жойига соат 19:28 да етиб борилган, соат 20:00 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 20:35 да бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус сув ташиш техникаси жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида омборхона ва савдо дўконининг тахминан 210 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва омборхона ичида пахта тойлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан 350 квадрат метр сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин тахминан электр симларининг қисқа туташувидан содир бўлган. Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар