Мажбурий ижро бюросининг хабар беришича, Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига 09.06.2022 йилда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қарорига асосан “Тоза ҳудуд” ДУКдан ундирувчи 35 нафар фуқаролар фойдасига жами 77.739.521 сўм иш ҳақи ундириш ҳақида ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Тоза ҳудуд” ДУКнинг раҳбари ва бош ҳисобчиси ижро ҳужжати билан таништирилиб, қарздорликни ўз вақтида бартараф этишлиги ҳақида огоҳлантирилган, шунингдек, қарздорнинг ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли Lacetti русумли ва Lada Vesta русумли автотранспорт воситалари хатланган ва ижро ҳаракатлари даврида фуқаролар фойдасига жами 58.244.079 сўм иш ҳақи ундирилди.
21.06.2022 10:31
Фарғонадаги корхона раҳбари ходимларга ўз вақтида маош тўламаганлиги учун 2 та автомашина ва 58 млн. сўмдан айрилди - МИБ






