ИИВнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 июнь куни Зангиота туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори В.Абдуллаев йўл ҳаракати қоидасини бузиб ҳаракатланиб келаётган велосипедчини тўхтатади. Велосипедни маст ҳолда бошқараётганлиги аниқланган фуқаронинг тегишли маълумотлари планшет базасига киргизилганда ушбу шахс 1983 йилда туғилган Андижон вилоятида яшаган фуқаро С.Х. эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (Кўп миқдорда ўғрилик) билан айбланиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан 2018 йилнинг 4 июль куни қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.
Қидирувдаги шахсга нисбатан эҳтиёт чораси "Қамоқ" бўлганлиги учун фуқаро Зангиота тумани ИИБга жойлаштирилди, дейилади хабарда.






