АсосийJamiyat

Кечаги жала Бўка туманида сув тошқинини келтириб чиқарди

'Кечаги жала Бўка туманида сув тошқинини келтириб чиқарди'ning rasmi

Кеча Тошкент вилоятида кузатилган кучли ёмғир ва шамол кўплаб бино ва иншотларга, экин майдонларига зарар етказди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Жумладан, Бўка туманида ёмғир ва оқова сувлар туманнинг магистрал  кўчасидан ўтувчи автомобиллар қатнов қисми атрофдаги аҳоли хонадонларида сув тошқинини ҳосил қилди.

Юзага келган ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида вилоят фавқулотда вазиятлар, ирригация тизимлари ходимлари ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, шунингдек, махсус техникалар жалб этилди.

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан мавжуд вазият дарҳол кўздан кечирилиб, қатъий назорат ўрнатилди. Ишчи-гуруҳ томониидан "Қўлдоштепа", С.Саймоқов, "Хўжақўрғон", "Бунёдкор", "Тошлоқ", МФЙлари ҳамда марказий кўча ҳудудлари туни билан сув ва лойдан тозаланди.

    Бошқа янгиликлар