АсосийJamiyat

"Ўзбекгидроэнерго" Тўпалангдаги сув тошқини юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра...

'"Ўзбекгидроэнерго" Тўпалангдаги сув тошқини юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра...'ning rasmi

Сал аввал Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборининг сув қўйиб юборгани, бу ҳолатдан ваҳимага тушган аҳоли у ерни тарк этаётганлиги ва ФВВнинг бу борадаги дастлабки маълумотларини тақдим этган эдик.

Айни пайтда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Айтилишича, айни вақтда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган “Тўпаланг сув омбори” тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босганлиги тўғрисидаги хабарлар асосга эга эмас. 

Шунингдек, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ мазкур воқеа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳозирда Тўпаланг сув омбори қошида барпо этилган Тўпаланг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётганлиги муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққан.

Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!

Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 м3 сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди.

Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишонмасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз, - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар