АсосийJamiyat

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш борасидаги қонун лойиҳаси қуйи палатага киритилди (видео)

'Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш борасидаги қонун лойиҳаси қуйи палатага киритилди (видео)'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг йиғилиши якуни бўйича брифинг бўлиб ўтди.

Унга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди ҳамда Конунчилик палатаси депутатлари томонидан конунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида қуйи палатага киритилди.

Таъкидланишича, лойиҳа Конституциянинг 60 дан ортиқ моддаларига 170 дан ортик тузатишларни назарда тутмокда.

Конституцияга ўзгартиришлар “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган бўлиб, амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.

Маълум қилинишича, Конституцияга тузатишлар, авваламбор, Конституция нормаларини тўғридан тўғри қўллаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва конуний манфаатларини янада самарали таъминлаш ва химоя килишни назарда тутади.

Якунлар бўйича Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан конун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиниши мумкинлиги тўғрисида қарор кабул қилинди.

 Эндиликда Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракцияларининг, манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларининг фикр ва таклифлари олинади. Уларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасининг дастлабки муҳокамаси ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Конституциявий конун лойихаси парламент қуйи палатаси ялпи мажлисида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилгандан кейин, қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига чиқариш ҳақидаги таклифлар тайёрланмоқда.

    Бошқа янгиликлар