1

Самарқандда ғалла ортилган автомашина ёниб кетди

ЖАМИЯТ 24.06.2022, 18:45
Самарқандда ғалла ортилган автомашина ёниб кетди

Бугун, 24 июнь куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ғалла ортилган юк автомашинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.
Соат 15:18 да Иштихон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 52-километрида “Газ-52” русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган ва соат 15:32 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида автомашина олди қисман ёниб зарарланган. Шунингдек, унинг юкхонасида бўлган тахминан 3 тонна ғалла ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1