1

2022 йил Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида 150 нафарга яқин чақалоқ дунёга келди — ССВ

ЖАМИЯТ 25.06.2022, 14:54
2022 йил Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида 150 нафарга яқин чақалоқ дунёга келди — ССВ

Коронавирус штаммлари кўпайиб бораётган бугунги кунда касаллик ҳомиладор аёллар ва ёш болаларни ҳам четлаб ўтмаяпти. Айниқса, сўнгги вақтларда улар орасида бу хасталикка чалинаётганлар кўпчиликни ташкил этмоқда.

Хўш, юртимизда эпедимиологик вазият қандай? Хусусан, айни пайтда Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида қанча бемор бола ва ҳомиладор аёл даволанмоқда? ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига муассаса  директори Анвар Ҳусанов жавоб берди.

— Биламизки, коронавирус ўта юқумли хасталик бўлиб, бошқаларга қараганда ҳомиладор аёллар уни юқтиришга анча мойил, — дейди шифокор. — Сабаби бўлажак оналарда ҳомиладорлик туфайли иммунитет пасайиб кетади. Қолаверса, ушбу инфекция болаларни ҳам тез-тез зарарлайди.

Хусусан, ҳозирги кунда шифохонамизда даволанаётган беморларнинг 155 нафарини болалар ҳамда 23 нафарини чақалоқлар ташкил этади. Жонлантириш бўлимида 4 нафар бола шифокор ва ҳамширалар назорати остида даво муолажаларини олмоқда.

Шунингдек, муассасада 170 нафар ҳомиладор аёл даволаняпти. Эътиборлиси, жорий йил бошидан буён шифохонамизда 147 нафар чақалоқ дунёга келди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу муассасада 442 нафар чақалоқ дунёга келган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1