АсосийJamiyat

Қашқадарё 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани тасдиқланди

'Қашқадарё 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани тасдиқланди'ning rasmi

Бироз аввал, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 18 ёшли қиз пичоқлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, дастлабки суриштирулар ўтказилган. Унда фуқаро М.Д. ошхона пичоғини ўзининг қорин бўшлиғига бир маротаба санчиб олгани аниқланган. Шунингдек, у Республика шошилинч тез ёрдам илмий-амалий марказининг Қашқадарё филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Ғузор туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар