АсосийJamiyat

Андижонда тадбиркор МИБ ходимини ёқиб юборишга урингани айтилди

'Андижонда тадбиркор МИБ ходимини ёқиб юборишга урингани айтилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Хонобод туманида тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, уни ёқиб юборишга урингани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди. 
Аниқланишича, тадбиркорга нисбатан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йилда кредит қарздорлиги ва давлат божини ундириш тўғрисида қаропр чиқарилган. Шунга асосан ижро ҳаракатларини олиб бориш мақсадида жорий йилнинг 14 июн куни  Хонобод шаҳар “Шифобахш” кўчасида жойлашган шифохона биносига келган МИБ Хонобод шаҳар бўлими бошлиғи А. И. ва банк ходимларига нисбатан фуқаролар Ю. М. ва С. М. лар қўпол муносабатда бўлиб, фуқароларни тинчини бузиб, жанжал кўтариб, безорилик ҳаракатларини содир этган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан фуқаролар Ю. М. ва С. М ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар