АсосийJamiyat

Шамол, чанг-тўзон, қисқа муддатли ёмғир... Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши кутилаётгани маълум қилинди

'Шамол, чанг-тўзон, қисқа муддатли ёмғир...   Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши кутилаётгани маълум қилинди'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади.  

Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 37-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача кўтарилади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 38-40° гача исийди.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-32° бўлади.

    Бошқа янгиликлар