1

Ўзбекистонда биринчи автомобиль ишлаб чиқарилганига 20 йил тўлди

ЖАМИЯТ 19.07.2016, 10:19
Теглар: Авто
Ўзбекистонда биринчи автомобиль ишлаб чиқарилганига 20 йил тўлди

Бундан 20 йил аввал Асака автомобиль заводи ишга тушди. 1996 йил 19 июль куни Асакада «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасининг расмий очилиш маросими бўлди. 

Президентимиз Ислом Каримов ўша тантанали маросимда бундай деди: «Ўзимизнинг юртимизда ҳам, узоқ ва яқин қўшниларимиз ҳам яхши тушунадики, бундай улкан заводни қуриш учун нафақат иқтисодий ва молиявий имкониятларга, балки катта маънавий қудратга, қолаверса, катта юракка ҳам эга бўлиш керак». 

Автомобилсозлик дунё саноатининг энг пешқадам тармоқларидан бири ҳисобланади, дея хабар беради ЎзА. Маълумотларга кўра, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб ўн фоизини шакллантираётган ушбу тармоқ иқтисодиётни чуқур таркибий ўзгартиришга қодир. Бинобарин, автомобилсозлик ишлаб чиқаришга энг илғор ва мураккаб технологияларнинг кенг жалб этилиши, маҳсулотларнинг улкан қўшимча қийматга эга бўлишини таъминлайдиган қайта ишлаш тармоқларининг вужудга келишини рағбатлантириш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилади. 

Мустақилликка қадар енгил автомобилга эга бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этмасди. Мутлақо янги технологиялар, энг илғор талаблар асосида ишлаб чиқарилган миллий автомобилсозликнинг илк намуналари – «Damas», «Nexia» ва «Tico» юртимиз йўлларида пайдо бўлиши автомобиллар ҳақидаги тасаввурларимизда, таъбир жоиз бўлса, инқилоб юз беришига сабаб бўлди. 

Асака автомобиль заводи ўз фаолияти кўламини йил сайин кенгайтириб борди. Миллий автомобилсозликда янги русумлар пайдо бўлди. 2001 йилнинг август ойида «Matiz» хэтчбеки, 2002 йилнинг сентябрида янги русумдаги «Nexia DOHC» седани тақдим этилди. 

Компания деярли ҳар йили харидорларни янгиликлар билан хушнуд этиб келмоқда. 2003 йилда автомобиль саноатимиз «Lacetti» русумидаги автомашина ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. 2004 йилнинг декабрь ойида бир литр ҳажмли двигатель ва автомат узатмалар қутисига эга «Matiz Best», 2006 йилнинг февраль ойидан янги «Damas II» автомашиналари ишлаб чиқарила бошланди. 

2008 йилда тармоқдаги тўнғич корхона – Асака автомобиль заводи ҳаётида янги давр бошланди. Унинг негизида «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ҳамда «General Motors» компанияси таъсисчилигида «GM Uzbekistаn» қўшма корхонаси ташкил этилди. Ўзбек автомобиллари сафи янги, замонавий ва сифатли автомобиллар ҳисобига янада кенгая бошлади. 2010 йилда анча такомиллаштирилган ва технологик ихчамлаштирилган «Chevrolet Spark», 2011 йилда модернизация қилинган «Chevrolet Captiva», 2012 йилда «Chevrolet Malibu», 2013 йилда «Chevrolet Cobalt» автомобили ишлаб чиқарила бошланди. Сўнгги йилларда миллий автосаноатимиз автомобиллари қаторига янги русумдаги машиналар қўшилди. Хусусан, янгиланган «Lacetti», 2014 йил бошида «Orlando» оилавий автомобили намойиш этилди. 

– 2015 йилнинг июль ойида «GM Uzbekistаn» акциядорлик жамияти янги – «Labo» автомобилини омма эътиборига ҳавола қилди, – дейди «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқарма бошлиғи ўринбосари Алишер Комилов. – Compact LCV автомобиллар тоифасига кирадиган мазкур автомобиль кичик ҳажмли юкларни ташишда жуда қўл келиши билан ажралиб туради. Ушбу транспорт воситаси қисқа фурсатда «Damas» ва «Orlando» русумидаги автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирган «Хоразм авто» заводининг навбатдаги муваффақиятли лойиҳаси бўлди.

Шарҳлар

ФВВ огоҳлантиради: Тошкентда кучли шамол бошланди

12.05.2020, 20:18

Бугун 12-май кунининг икки ярмида Пойтахтимиз бўйлаб кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши маълум қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳ бўлишга...
​ҚУЛАГАН ДАРАХТЛАР ВА УЧГАН ТОМЛАР: ШИДДАТЛИ ШАМОЛНИНГ ОҚИБАТЛАРИ (ФОТО, ВИДЕО)

18.10.2017, 12:10

Куни кеча соат чамаси 22:00 ларда Ўзбекистон ҳудудига кириб келган антициклон орқасидан шиддатли шамол, ёмғир ва сезиларли совуқ ҳарорат олиб кирди. Кучли шамол пойтахтлик автомобилчиларга...
​GM UZBEKISTAN ЯГОНА САВДО ПОРТАЛИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

30.09.2017, 09:32

GM Uzbekistan автомобиллар савдоси тизимини такомиллаштириш устида ишлашда давом этади ва ўз мижозларига, компания билан алоқада бўлишнинг янада қулай ва максимал даражада шаффоф бўлган хизмат...
​ ТОШКЕНТДА МОТОЦИКЛНИНГ КАМАЗГА БОРИБ УРИЛИШИ ОҚИБАТИДА ЁШ ЙИГИТ ҲАЛОК БЎЛДИ(ФОТО)

28.08.2017, 11:35

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида оқибати ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Facebook`нинг "Водители ташкента" гуруҳида маълум қилинишича, "Боткино" яқинидаги йўлда КамАз юк машинаси ва мотоцикл...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1