Нидерландияда болаларнинг маймун чечагини юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат аниқланди, дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш миллий институти (RIVM) тарқатган хабарда.
Хабарда “Нидерландияда 4 июлгача 352 кишида маймун чечаги инфекцияси аниқланди”, беморлар орасида мактаб ёшига етган бола ҳам бор. У қандай қилиб инфекцияни юқтириб олгани институт олимларига қоронғу” экани айтилади.
RIVM тарқатган хабарда таъкидланишича, касаллик ҳолатлари, айниқса, носоғлом жинсий ҳаёт кечирадиган эркакларда кўп учрамоқда.
Маймун чечаги кам учрайдиган инфекция бўлиб, одамлардан одамларга юқади. Маймун чечаги одатда енгил хасталиклар тоифасига киради ва кўпчилик беморлар бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади, бироқ айримларда касаллик оғир кечиши мумкин.






