АсосийDunyo

Туркияда 3 ойга фавқулодда ҳолат тартиби жорий қилинди

Туркия 3 ой муддатга фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилди. Бундай қарор давлат тўнтарилиши амалга ошириш ҳаракатидан 5 кун ўтгач қабул қилинди, дея хабар беради Euronews.

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Миллий хавфсизлик кенгаши ҳамда Вазирлар маҳкамасининг қўшма йиғилишида мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилишини эълон қилди. У бундай чоралар конституцияга зид эмаслигини қайд этди:

“Фавқулодда ҳолатни жорий этишдан мақсад хавфни тез ва самарали енгиш борасида зарурий чораларни қабул қилиш. Юзага келган ушбу хавф демократиямизга, қонун устуворлигига, шунингдек фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинлигига таҳдид қилади.”

Шу кунларда Туркияда қўлга олинганлар, ўз вазифасидан озод қилинганлар сони 60 000 етди. Улар орасида – ҳарбийлар, полиция ходимлари, судьялар ва бошқа давлат хизматчилари, шунингдек ўқитувчилар ҳам бор.

Бошқа янгиликлар