1

Санъаткорларимиз нималардан қўрқишади?

ШОУ-БИЗНЕС 21.07.2016, 11:26
Теглар: Хонанда, Шоу-бизнес
Санъаткорларимиз нималардан қўрқишади?

“Фобия” юнончадан ўзбек тилига ўгирилганда, мияга ўрнашиб қолган, назорат қилиб бўлмайдиган қўрқув деган маънони англатади. Шунингдек ҳеч бир сабабсиз бирор нарса ёки жониворга нисбатан нафрат, уни қабул қила олмаслик ҳисси ҳам “фобия” деб юритилади. 

Кимдир сувдан, кимдир баландликдан қўрқади. Қуйида хонандалар Гули Асалхўжаева, Ҳосила Раҳимова ва актёр Рихситилла Абдуллаевлар нималардан қўрқишини “Бекажон” газетаси билан ўртоқлашди.

Гули Асалхўжаева: “ Қадимгилар “сув балосидан, ўт балосидан ўзинг асра!” деб бекорга айтишмаган. Денгизда, кемада юришга юрагим йўқ. Бепоён, тубсиз сув асабларимни зўриқтиради. Уни кўриб, ўзимни бошқаролмай қоламан. Уммонни кўришим билан нафасим қайтиб, қулоқларимга гувиллаб сув кирганини ҳис қиламан. Шу боис, “Титаник” фильмини охиригача кўролмайман. Унда сув билан боғлиқ ҳаяжонли, қўрқинчли саҳналар жуда кўп. Киноижодкорлар фильмни қандай суратга олишган, ҳайронман”.

Ҳосила Раҳимова: “Суваракларни кўргани кўзим йўқ. Уни кўришим билан улар танамда юргандай этим жимирлаб кетади. Бунга сабаб, болалигимда сувараклар билан боғлиқ нохуш воқеа бўлган. Ўшанда мен 11-12 ёшли қизча эдим. “Навниҳол” фольклор дастаси билан концерт бергани қишлоқлардан бирига борган эдик. Бирпас дала шийпонида ўтирдик. Кейин концерт бошланди. Бизга навбат келиб, саҳнага чиқдик. Шунда қўшиқ айтаётиб, ичимда бир нима ғимирлаганини сезиб қолдим. Ғашим келганидан томошабинларга билдирмай, кўйлагимни тортиб кўрдим, уриб кўрдим, бефойда. Охири чидай олмадим. Қўшиқни базўр тугатиб, дастадаги қизлар таъзим қилаётган пайтда пана жойга ўтиб, кўйлагимни қоққанимни биламан, ичимдан икки-учта сувараклар тушса бўладими? Ўтакам ёрилиб, қичқириб юборганман. Шу-шу ҳалигача суваракни кўрсам, сесканиб кетаман, улар ичимда ўрмалаётгандай туюлади. Шунинг учун ҳар баҳор ва куз ойларида СЭС ходимларини чақириб, уйимизни суваракларга қарши дорилатамиз. Бу бизнинг оилада одатга айланган”.

Рихситилла Абдуллаев: “Самолётда учадиган бўлсам, албатта ўзим билан асабларни тинчлантирувчи дориларни оламан. Аслида ҳам самолётда учишдан олдин тинчлантирувчи дори ичиш тавсия этилади. Чет эллик киноижодкорлар самолёт ҳалокати билан боғлиқ фильмлар ишлашни ёқтиришади. Триллер жанрида яратилган бундай фильмлар одамни ваҳимага солиб қўяди. Киноларда самолётлар портлаб кетади, қулайди, изсиз ғойиб бўлади. Бундай фильмларни кўрсатишнинг нима кераги бор? Яна телевизор орқали кун-кунора бирор самолёт қулагани ҳақида хабар берилади. “Шуни телевизор орқали кўрсатиш шартмикан?” деб ўйлайман. Бу нарсалар одамни баттар ваҳимага солади”.

Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
ФАРРУҲ ЗОКИРОВДАН ТАНҚИД ЭШИТГАН ВА ТОҲИР СОДИҚОВ ДУЭТ КУЙЛАШДАН БОШ ТОРТГАН УМИДАХОН

11.08.2017, 16:04

"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1