2022 йил 4 июлдан 2 августга қадар Тошкент-Нукус-Тошкент йўналиши бўйича HY017/018 авиақатновлари янги жадвал бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати хабар қилди.
Унга кўра:
Тошкентдан жўнаб кетиш: 16:20 (20:00 ўрнига)
Нукусга етиб бориш: 18:00 (21:40 ўрнига)
Нукусдан жўнаб кетиш: 18:50 (22:30 ўрнига)
Тошкентга етиб бориш: 20:10 (23:50 ўрнига)
Соатлар маҳаллий вақт билан кўрсатилган.






