АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш таклиф қилинмоқда

'Ўзбекистонда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Ҳозир дунё бўйлаб ушбу мавзу бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш ташаббуси билан чиқди, дея ёзмоқда Замон интернет нашри.

Унинг таъкидлашича, ҳозир дунё бўйлаб ушбу мавзу бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда ва биз ҳали ҳам якшанба куни дам олиш учун курашмоқдамиз.

“Буюк Британия эксперимент қилди 4 кунликка ўтиш бўйича. Бизлар ҳали якшанбани ҳал қилолмай юрибмиз. Шунинг учун бир яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак, 7 кун ишлаганимиздан кейин меҳнат унумдорлиги кейин 8-куннинг унумдорлиги қанчага тушиб кетади? ”, – деган ректор.

    Бошқа янгиликлар