Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Хабарга кўра, Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод этилган.






