АсосийDunyo

Cерфинг доскасида учаётган қиздан бир неча сантиметр нарида кит сакради (видео)

“Грэмми” мукофоти номзоди, флейтачи Вивиана Гузман Калифорнияда серфинг доскасида учаётганда, ундан атиги бир неча сантиметр нарида сувдан сакраб чиққан кит акс этган видеоёзувни ижтимоий тармоққа жойлади, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Вивиана Гузман доскани эшкак ёрдамида бошқариб, атрофдаги манзарани, ёнидан учиб ўтаётган қушларни видеога олаётганда, тўсатдан бир неча сантметр наридан сувдан кит сакраб чиқди. Қиз сувга қуламасликка ҳаракат қилиб, ўзини ушлаб қолди.

Кейин  Вивиана Гузман ёнида сузиб юрган китга флейтада куй чалиб берди.

Бошқа янгиликлар