АсосийJamiyat

Қашқадарёда жами 699077 нафар ўқувчиларнинг ягона мактаб формасига эҳтиёжи бор

'Қашқадарёда жами 699077 нафар ўқувчиларнинг ягона мактаб формасига эҳтиёжи бор'ning rasmi

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг қайд этишича, 2022-2023 ўқув йилида Қашқадарё  вилоятидаги умумтаълим мактабларининг жами 699077 нафар ўқувчиларининг ягона мактаб формасига эҳтиёжи аниқланган.  

Шундан, кам таъминланган оила фарзандлари сони 20127 нафарни, “Аёллар дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони 20504 нафар, “Ёшлар дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони 2831 нафар, “Темир дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони  5474 нафарни, жами 48 936 нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар дафта

ри", "Темир дафтар", " Аёллар дафтари" оилалари фарзандари учун ягона мактаб формаларини сотиб олинишида туман(шаҳар) ҳокимликларини ташаббуслари орқали имтиёзлар мавжуд  эканлигини маълум қиламиз.  

 

    Бошқа янгиликлар