АсосийJinoyat

Қозоғистонда наркотик модда сотган ўзбекистонлик йигит ушланди

'Қозоғистонда наркотик модда сотган ўзбекистонлик йигит ушланди'ning rasmi

Қозоғистонда наркотик модда сотиш билан шуғулланган ўзбекистонлик 26 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда "Zakon.kz" хабар берди.

Йигит мамлакатга гиёҳванд моддаларни сотиш жараёнига ёшларни жалб қилиш мақсадида келган. Текширув давомида Ўзбекистон фуқаросидан оғирлиги 500 граммдан ортиқ бўлган "альфа-PVP" психотроп моддаси аниқланган.

"Қўлга олинган шахсга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 297-моддаси 3-қисми бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суд қарори билан у ҳибсга олинган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 1600 дан ортиқ бир марталик синтетик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киришининг олди олинган", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, йигитга нисбатан 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар