АсосийJamiyat

Фарғонада нефтни қайта ишлаш цехи ёниб кетди

'Фарғонада нефтни қайта ишлаш цехи ёниб кетди'ning rasmi

Фарғонада нефтни қайта ишлаш цехи ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Воқеа бугун – 14 июль куни соат 16:26да Тошлоқ тумани, "Ахшак“ МФЙ,  Бешолиш даҳасида жойлашган цехда содир бўлган. Ушбу цех нефть маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган. Ёнғин цехдаги махсус чуқурликка жойлаштирилган 200 литрлик 5 дона темир идишларидаги нефть махсулотларидан келиб чиққан.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар