АсосийDunyo

Ўтган ҳафтада дунё бўйича қарийб 10 минг киши коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмди

'Ўтган ҳафтада дунё бўйича қарийб 10 минг киши коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ер юзидаги эпидемиологик вазият бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ўтган ҳафтада дунёда 5,7 миллион нафардан зиёд киши коронавирусга чалиниб, 27 июнь — 3 июль саналарига нисбатан 6 фоиз ўсиш қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ёзмоқда.

Сезиларли пасайиш динамикаси фақат Африка мамлакатларида кузатилди. Бу қитъада аввалги ҳафтага қиёслаганда касалланишлар миқдори 33 фоизга камайди. Дунёнинг қолган ҳудудларида эса беморлар сони кўпайиши кузатилди. Хусусан, энг юқори ўсиш суръати Ғарбий Тинч океани минтақаси давлатлари ҳиссасига тўғри келди — 28 фоиз.

Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасига қарашли мамлакатларда эса бу борадаги рақамлар 25 фоизни ташкил этди. Худди шундай мазкур ҳудудда СOVID-19дан ўлим кўрсаткичлари ҳам 78 фоизга ошди. Жануби-Шарқий Осиёда эса касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 23 фоизга кўпайди.

Умуман, 4-10 июль саналарида жаҳон бўйича 9,8 мингга яқин киши коронавирус қурбонига айланди.

 

    Бошқа янгиликлар