АсосийJamiyat

Ёшлар ишлари агентлиги ходими "норкаман"ликда гумонланиб қамоққа олиндими?

'Ёшлар ишлари агентлиги ходими "норкаман"ликда гумонланиб қамоққа олиндими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман бўлими бош мутахассиси оғир жиноят содир этганликда гумонланиб қамоққа олинди” деган хабарлар тарқалган эди.

Хабарларда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими бош мутахассиси А. У. Ш. ўғли ўзининг учта шериги билан гиёҳвандлик моддаси сотиб олишини айтиб А.Тга мурожаат қилган, А.Т. гиёҳвандлик моддани олиб келгач, ундан тортиб олиб яна 300 АҚШ доллари талаб қилгани айтилган. Тарқалган хабарларга кўра, у Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот ва Медиа хизмати мазкур хабарларга ойдинлик киритди.

Таъкидланишича, ҳақиқатдан ҳам постда исми тилга олинган ходим А. У. Ш. Ўғли Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими бош мутахассиси сифатида фаолият олиб борган. Лекин, юриш туришидаги ўзгаришлар ва ишга сурункали кеч қолиши сабабли жорий йилининг 21 июнь санасида (постда айтилган ҳолат юз беришидан аввал)туман бўлимида ходимлар иштирокида касаба уюшмасини муҳокама йиғилиш баёни ҳамда ташкилотнинг туман бўлими раҳбари буйруғига асосан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.  

 

    Бошқа янгиликлар