Фарғона вилоят адлия бошқармасига Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида жойлашган "НЕВСКИЙ КОНДИТЕР" корхонаси томонидан уларга тегишли бўлган савдо белгиси остида ишлаб чиқариладиган ширинлик маҳсулотига ўхшаш “шоколад” маҳсулотларини Фарғонада жойлашган "Н.Д" МЧЖ томонидан шартнома тузмасдан фойдаланилаётганлик ҳолати юзасидан тегишли чора кўришни сўраб мурожаат қилинган.
Маълумот учун:, "НЕВСКИЙ КОНДИТЕР" савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган “шоколад” товар белгиси учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг 30-синфига мувофиқ "НЕВСКИЙ КОНДИТЕР" МЧЖ ҳуқуқ эгаси ҳисобланади.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилоятида жойлашган "Н.Д" МЧЖ раҳбари "А.Л" истеъмолчиларни чалғитишга олиб келиши мумкин бўлган контрафакт “шоколад” маҳсулотларини ишлаб чиқарганлик факти тасдиқланиб, унга нисбатан МЖтК нинг 177-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Суд МЧЖ раҳбари "А.Л" Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди.
Адлия вазирли тадбиркорлардан ўз брендларини яратишни ёки ўзгалар товар белгисидан шартнома асосида фойдаланишларини сўрамоқда.