АсосийJamiyat

Ҳарбий хизматчи билан тузилган контракт қайси ҳолларда бекор қилиниши мумкин?

'Ҳарбий хизматчи билан тузилган контракт қайси ҳолларда бекор қилиниши мумкин?'ning rasmi

Ушбу саволга жавобни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 12-сентябрдаги ПҚ- 4447-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида"ги низомнинг 86-бандидан топиш мумкин.

Унга мувофиқ:

  • ️ҳарбий хизматчининг контракт муддати тугамасдан ҳарбий хизматдан бўшаши сабабли ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилган кундан бошлаб;
  • ️ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши (вафоти), бедарак йўқолган деб тан олинган ёки вафот этган деб элон қилингани сабабли ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилган (чиқарилган) кундан бошлаб;
  • ️контракт муддати тугаганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Низомда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;
  • ️мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда ҳарбий хизматчи билан янги контракт тузилган кундан бошлаб.

 

    Бошқа янгиликлар