АсосийJamiyat

Қашқадарёда бир-бирини калтакланган ўқувчи ва директор ярашиб олди

'Қашқадарёда бир-бирини калтакланган ўқувчи ва директор ярашиб олди'ning rasmi

Сал аввал Қашқадарё вилояти Нишон туманида мактаб директори ва ўқувчи ўртасида муштлашув содир бўлгани айтилган видеохабар тарқалганди.

Шундан сўнг ИИБ ҳолатга муносабат билдириб, ҳодиса Нишон туман 2-сон касб-ҳунар мактабида содир бўлганини баён қилганди.

Айни вақтда ҳокимлик вазият бўйича сўз юритиб, бир-бирини калтаклаган директор ва ўқитувчи ярашиб олганини айтмоқда.

"Ҳолат бўйича Нишон тумани ҳокими ўринбосари С.Худойқулов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, бу воқеанинг асл сабаби кенг жамоатчилик билан бирга ўрганилди",-демоқда ҳокимлик.

Маълумотда мактаб директори ва ўқитувчи ҳозирда ўзаро келишиб олгани икки шахс ўртасида ҳеч қандай гина-кудратни сақлаб қолинмагани ва келажакда дўстона руҳда биргаликда ишлашга қўл ташланилгани айтилади.

    Бошқа янгиликлар