АсосийJamiyat

Қорақалпоғистон воқеаларини ўрганиш бўйича ишонч телефони ишга туширилди

'Қорақалпоғистон воқеаларини ўрганиш бўйича ишонч телефони ишга туширилди'ning rasmi

2022 йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси  Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузган эди.

Омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлигидаги комиссия 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини бошлади. Маълум қилинишича, комиссия ташаббуси билан 1374 қисқа рақамли саll-марказ ишга туширилди.

Эндиликда фуқаролар саll-марказга Қорақалпоғистондаги ҳолат ва содир бўлган ҳодисалар юзасидан ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин бўлади.

"Барча мурожаатлар Комиссия томонидан ўрганиб чиқилади",-дейилмоқда хабарда.

    Бошқа янгиликлар