Бугун, 18 июлдан Россиянинг Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарлари билан ҳафтасига икки марта мунтазам автобус қатнови тикланмоқда.
Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, «Тошкент — Москва» автобус йўналиши душанба ва пайшанба кунлари «Тошкент» автовокзалидан соат 12:00 да жўнайди. Чипта нархи — 1 млн сўмни ташкил қилади.
Қозонга эса автобус сешанба ва жума кунлари Тошкент автовокзалидан соат 11:00 да жўнайди. Чипталар нархи — 800 минг сўм.
Чоршанба ва шанба кунлари автобус Тошкент автовокзалидан соат 16:00 да Тошкент-Санкт-Петербург рейсига жўнайди. Чипталар нархи — 1,25 млн сўм.






